Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«لَمَّا كَذَّبَتْنِي قُرَيْشٌ قُمْتُ فِي الْحِجْرِ فَجَلاَ، (وَفِى رِوَايَةِ) فَجَلَّى اللَّهُ لِي بَيْتَ الْمَقْدِسِ, فَطَفِقْتُ أُخْبِرُهُمْ عَنْ آيَاتِهِ, وَأَنَا أَنْظُرُ إِلَيْهِ»
«Қурайш мени ёлғончига чиқаргач, тошда туриб қолдим. Шунда Аллоҳ менга Байтул-Мақдисни ёритиб берди ва мен унга қараб туриб, аломатларини айтиб бера бошладим». Бухорий Абу Дардодан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«إِنَّ اللَّهَ بَعَثَنِي إِلَيْكُمْ فَقُلْتُمْ كَذَبْتَ وَقَالَ أَبُو بَكْرٍ صَدَقْتَ …»
«Аллоҳ мени сизларга юборди. Сизлар: «Ёлғон айтасан», дединглар. Абу Бакр: «Рост айтасиз», деди». Тош отиш ҳақидаги Ториқ Мухорибий р.а.нинг ҳадисида келишича, Зулмажоз бозорида Абу Лаҳаб Пайғамбар с.а.в.ни кўрсатиб: «Унга итоат қилманглар, чунки у каззоб», дер экан. Бу ҳадисни ибн Ҳиббон Ҳузайма ва ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган.
Фитна уюштириш: Аҳмад ва Табароний Умму Саламадан ривоят қилган узун ҳадисда жумладан, шундай дейилади: «У ердан чиқишгач, Амр ибн Ос: «Аллоҳга қасамки, эртага уларни таг-томири билан қўпориб ташлайдиган бир ишни қиламан», деди. Шунда ичимиздаги энг тақводор киши бўлмиш Абдуллоҳ ибн Робиъа: «Ундай қилма, чунки улар бизга мухолиф бўлгани билан, барибир қариндошчиликлари ҳам бор», деди. Амр эса: «Аллоҳга қасамки, подшоҳга улар Ийсо ибн Марямни банда деб биладилар, деб айтаман», деди. Кейин эрталаб бориб: «Эй подшоҳ, улар Ийсо ибн Марям ҳақида жуда ёмон бир гапни айтадилар, одам юбориб, нима дейишлари хусусида сўраб кўр», деди. Подшоҳ элчи юбориб, шу ҳақда сўраттирди. Бизга ҳеч қачон бу қадар оғир бўлмаганди. Ҳамма тўпланиб: «Ийсо ибн Марям хусусида сўраб қолса, нима деймиз?», дейишди. Кейин Аллоҳга қасамки, нима бўлишидан қатъий назар, Аллоҳ айтган ва Пайғамбаримиз олиб келган гапни айтамиз, деган қарорга келишди». Ҳайсамий бу ҳадис ҳақида, унинг одамлари саҳиҳ ҳадиснинг одамларидир, деган. Муслим ибн Аббосдан ривоят қилади: «Зимод Маккага келди. У Аздишанудадан эди. Маккадаги қаланғи-қасанғилардан Муҳаммад жинни, деган гапни эшитди». Ибн
116-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|